«Толибон» шундай қилишини олдиндан билган эдик» – Аҳмад Масъуд

“Афғонистон қаршилик фронти” етакчиси Аҳмад Масъуд “Толибон” билан жанг қилиш нияти йўқлигини ва улар билан музокара ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди.

“Биз улар билан жанг қилишни истамадик, аксинча музокаралар учун имконият қолдирдик. Бизни жанг қилишимизни бошқалар хоҳлашди.

“Толибон” аёллар, эркинлик ва инсон ҳуқуқларини тан олмаслигини олдиндан билган эдик ва улар ҳукуматга келгандан кейин айнан шундай бўлди”, – дейди Аҳмад Масъуд.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида “Толибон” Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимояси остидаги Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилиш юз берди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди. 6 сентябрь куни “Толибон” Афғонистоннинг 34 вилоятининг охиргиси бўлган Панжшир жанглар билан ўз назоратига ўтганини эълон қилди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: