Толибон қўлига ўтган AҚШ қуроллари Aфғонистоннинг қўшнилари учун хатарлими?

Толибон ҳокимиятга келганидан сўнг, 150 дан ортиқ ОАВ Афғонистонда фаолиятини тўхтатди. Бунга сабаб сифатида Толибон қўйган чекловлар ва молиявий муаммоларни кўрсатиш мумкин. Афғонистон Миллий Журналистлар Иттифоқи матбуот котиби Масрур Лутфий халқаро ташкилотлар бу масалага эътибор қаратишмаса, мамлакатда матбуот эркинлиги бошқа фуқаролик эркинликлар сингари йўқ бўлиб кетишини билдирди.

Сал аввалроқ, Толибон ОАВга Панжшердаги Қаршилик фронти фаолиятини ёритишни тақиқлаб қўйган эди. Афғонистонга ваъда қилинган инсонпарварлик ёрдамининг умумий миқдори 1,2 миллиард долларни ташкил этди. БМТ бу суммани “халқаро ҳамжамият сахийлигининг намойиши” деб атади.‌‌

АҚШ расмийлариниг фикрича, Толибон қўлига ўтган AҚШ қуроллари Aфғонистоннинг қўшниларига таҳдид солмайди. Ҳаракат вакиллари томонидан олинган ускуналар тез орада ўз фаолиятини тўхтатади, чунки уларга техник хизмат кўрсатиш керак.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: