«Толибон» эркакларга соқол олишни тақиқлади

“Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг Гилменд вилояти эркакларига замонавий соч турмакда юришни ва соқолни олишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ислом йўналиши вазирлиги расмийлари, вилоят маркази Лашкаргоҳдаги эркаклар сартарошхоналари вакиллари билан учрашувда, соч турмаклаш ва соқол олмасликни тавсия қилишган. Шунингдек, улар сартарошхоналарда мусиқа ва мадҳиялар қўйилмаслигини сўрашган.

Аввалроқ Афғонистон оммавий ахборот воситалари “Толибон” Афғонистондаги аёллар ишлари вазирлигини бекор қилиб, унинг ўрнига исломий вазирлик вазирлиги билан алмаштиргани ҳақида хабар тарқатган эди.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ “Толибон” ҳукумати афғон фуқароларига қўшиқ куйлашни ва мусиқа эшитишни тақиқлашган эди.

Эслатиб ўтамиз, Август ойининг бошида Толибон Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобулдаги аэропортдан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилинди. 31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: