Тожикистонда уч бола ҳалок бўлди!..

Тожикистон шимолидаги кўчки натижасида беш киши, шу жумладан уч бола вафот этди, деди РИА Новостига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Умида Юсуфий.

“Фожиа Суғд вилоятининг Деваштич туманида содир бўлди, уйга тупроқ кўчкиси тушди, натижада беш киши, шу жумладан уч бола ҳалок бўлди. Кўчки ҳудуддаги боғни нотўғри суғориш натижасида келиб чиқди “, деди Юсуфий. Унинг сўзларига кўра, кўчки уйнинг деворини ёриб ўтган, шундан кейин том қулаб тушган.

“Ўлган аёл 23 ёшда эди ва кўчки унинг учта кичик фарзандини ҳаётига зомин қилди”, деди Юсуфий.

 

Ўтган ҳафта давом этган тошқин ёмғирлар Тожикистоннинг 15 та турли шаҳар ва вилоятларида табиий офатларни келтириб чиқарди. Жанубда 35 дан ортиқ уйлар вайрон бўлди, 96 таси қисман қулаб тушди, 100 гектардан ортиқ ҳайдаладиган ер, 768 та уй-жой лойга ботди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: