«Тилимни қичитма»Каниза Луиза Расулов ҳақида кўпсирларни билишини айтди

Хонанда Каниза уни ҳақорат қилган Луиза Расулова ҳақида жуда кўп сирларни билишини айтиб, актриса билан жанжаллашишдан қўрқмаслигини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, жанжални ҳеч қачон биринчи бошламайди. Агар Луиза Расулова бирор жавоб қайтарса у ҳам жим турмаслигини билдирган. Шунингдек, етарлича сирларни билишини, фактлари борлигини қайд этган.

«Ҳозир ҳамма қизиқаётган мавзу ҳақида гапирмоқчиман. Шу кунгача ҳеч кимнинг ишига на бир ғийбатига, пиарига бурнимни суққан инсон эмасман. Ҳеч қачон жанжални биринчи бошламаганман. Шу сабабли менга гапирган гапига жавобини кутяпман, ёраман уни. Калта мияси билан бу қиз нимани ўйлаяпти. Жуда кўп сирларини биламан, бу билан мен билан ўйнашма демоқчиман. Тилимни қичитма. Хуллас, Рухшонани, Рихситиллани ва ўзига яраша жуда кўп мухлисга эга бўлган блогер, тиктокерлар эплаганча ўз мухлисини топяпти ва шу кунга қадар халқимизнинг орасида ўрни бор, эплаяпти қиляпти, ҳар ким бир нимадан бошлаган. Сен ҳам нимадан бошлагандинг? Ёки ҳалолмисан, ҳалол пул топяпсанми? Тилимни қичитма. Мен ҳеч қачон жанжални биринчи бошламайман. Бир нима дегин йийман сени, фактларим билан. Фактинг борми дейсанку, бор фактим», — дейди Каниза.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: