Тезкор! Хитой хукумати Жэк Мага қарши уруш элон қилди.

Хитой халқ республикаси раиси ”Си Сзинпин” мамлакат фонд бозорида Ant Group (Alibaba нинг шўба корхонаси) молиявий-технологик компанияси аксияларини сотишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар қилган.

Си Сзинпинга Жэк Манинг 24-октябирдаШанхайда қилган нутқи ва унда раиснинг сўзларидан иқтибос келтириб, мамлакатда юқори технологиялар соҳасини танқид қилгани ёқмаган.

”Муваффақият йолғиз бир кишининг иродаси билан амалга ошмаслиги керак” – деган Жэк Ма. Тадбиркор инноватсиялар орқали Хитойнинг молиявий муоммоларини ҳал этишда ёрдам бэришга таёрлигин қўшимча қилган.

Ўз навбатида Си Сзинпин Манинг ушбу сўзлари ортида шахсий манфаатини кўзлаш, Хитой назорат оргинларининг фаолияти ва чораларини шубҳа остига олишни кўрмоқда.

“Си Цзиньпинга энг бой инсонлар рўйхатига кирган-кирмаганлигингизнинг қизиғи йўқ. Уни бойиб кетганингиздан кейин нима қилаётганингиз ва ўз манфаатларингизни давлат манфаатлари билан мувофиқлаштираётганингиз қизиқтиради”, – деган манбалардан бири.

Нашрнинг ёзишича, Ма ва Хитой ҳукумати ўртасидаги муносабатлар кўп йиллардан буён кескинлигича қолмоқда: ҳукуматни тадбиркорнинг таъсир доираси ва у эгалик қилаётган компаниянинг кучайиши хавотирга солмоқда.

Ant Group ўз акцияларини Шанхай биржаси ва Ҳонконгда иккиламчи рўйхатга олишни (листинг) режалаштирган бўлиб, жойлаштириш 5 ноябрь куни амалга оширилиши керак эди. Компания 34,4 миллиард доллар жалб қилишни режалаштирганди, бу эса тарихдаги энг йирик IPO’га айланиши мумкин эди.

Аммо 3 ноябрь куни Ant Group Хитой регуляторларидан IPO тўхтатилиши тўғрисида хабар олганини эълон қилди. Компания листинг ёки маълумотни ошкор қилиш талабларини бажара олмаслиги ҳақида хабардор этилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: