Тезкор хабар!

Американинг Миннесота университети олимлари имконияти чекланган инсонлар учун мўлжалланган ва протезни осонликча бошқаришга имкон берадиган ноёб технология ишлаб чиқишди. Ушбу технология ёрдамида протездан фикр кучи билан фойдаланиш мумкин.

Замонавий протезларнинг аксарияти кабеллар тизими билан жиҳозланган, улар елка ва кўкрак қисмига улаб қўйилади. Айрим намуналарда эса мушаклар ҳаракатини назорат қилувчи датчикларни кўриш мумкин. Аммо, бундай моделлар ҳаддан ташқари оғир бўлади, шунингдек, уларни бошқариш жуда қийин. Бу турдаги протезларни бошқариш жараёнини ўрганиш беморлардан бир неча ой вақтни талаб қилади.

Янги протез ихтирочилари уни сунъий интеллект ёрдамида бошқариш технологиясини ишлаб чиқишди. Протез мия сигналларини қабул қила олади. Шу тариқа бармоқларни қимирлатиш учун бу ҳақида ўйлаш керак бўлади, холос.

Технологияни тайёр ҳолатга келтириш учун 9 йил вақт керак бўлган. Протез ихтирочилар томонидан бир неча бор синаб кўрилган. Ихтиро муаллифлари унинг нафақат имконияти чекланган инсонлар, балки руҳий касалликларга чалинган ва сурункали хасталиклари бор беморлар учун ҳам фойдали бўлишини тахмин қилишяпти.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]