Тегмасанг, олиб қочаман!

Олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб… Ҳаммаси китобда ёзилгандай… Қанликўл тумани, Маденият МФЙ, Сари—олтин кўчасининг чорраҳасида эндигина йигирма тўртга кирга Г.С. турганди. Кутилмаганда унинг ёнгинасига Нексия-2 машинаси тўхтади-ю, ундан роса пишиб етилган, кучга тўлган уч йигит отилиб тушишди. Ва қизнинг оҳ-воҳига қарамасдан машинага босишиб, олиб қочишди. Удум. Лекин бундай удум ишламай қўйганлигини ушбу ўғирликни ташкиллаштирган 30 ёшли Д.Е. 29 ёшли Р.Ж. ва яна бир 30 ёшли П.Б билишмасди. Ёки билишса ҳам парво қилишмади. Ҳойнаҳой бир марта ўғирланганидан кейин Г.С. индамай, пешонамда шу кунлар ҳам бор эканда, деб Д.Ега эрга тегади деб ўйлашганди. Аммо қайсар, Г.С. рози бўлмади. Ва бирдан туман ИИБга ариза билан мурожжат этди.

Натижада, қиз ўғриси “куёв жўралар” билан бирга ушланди. Нексия -2 эса жарима майдончасига равона бўлди.

136 — модда, 1 қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ва уни эрга тегишга тўсқинлик қилиш) билан иш қўзғатилди. Ҳозирда, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: