Талаба коронавирус туфайли 11 кун дарахтда ўтирди

Ҳиндистонда коронавирус билан касалланган талаба 11 кун давомида дарахтда ўтирди ва шу билан ўзини изоляция қилиш режимини кузатди.
Теленгана штатининг Налгонда шаҳридан бўлган 18 ёшли ҳиндистонлик Шива исмли аёл 4-май куни янги коронавирус инфекциясини юқтирганини билиб олди. Қариндошларига юқтирмаслик учун ҳиндистонлик ўз уйининг ҳовлисидаги дарахт шохларига тўшак ясади.

Шива кўп вақтини мобил телефонда гаплашишга сарфлайди ва қариндошлари уни ўзи қурган махсус кўтариш тизими ёрдамида озиқ-овқат билан таъминлайдилар.

“Кўнгиллилар маҳаллий мутасаддиларга тест синовим ижобий ўтганлигини айтишган-қилмаганлигини билмайман. Ҳеч ким менга ёрдам бермади. Ҳамма вирусдан қўрқади ва уйдан чиқмайди, – шикоят қилди Шива.

Талаба Ҳиндистон жанубидаги Ҳайдаробод университетида таҳсил олмоқда. Тахминан бир ой олдин Ҳайдарободда КОВИД-19 билан касалланганлар сони кўпайиб кетганда, у уйига қайтди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: