Сталин қатағонига учраган 120дан ортиқ ўзбекистонликларнинг оқланиши кутилмоқда

Бугун, 6 январь куни Олий судда мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган бир гуруҳ шахсларга оид жиноят ишларини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтади.

Мазкур суд мажлисида Сталин қатағонига учраган 120дан ортиқ ўзбекистонликларнинг оқланиши кутилмоқда.

Тарихчи олим Баҳром Ирзаевнинг маълум қилишича, уларнинг орасида таниқли уламо муфти Садриддинхон Шарифхўжаев, Мирзо Иброҳим мирохўр Исмоилов раҳбарлигида 40 дан ортиқ Бухоро амирининг амакиси, куёви, таниқли додҳолари, собиқ ҳарбийлар, қози ва уламолари бор.

Шунингдек, Муҳаммад Сиддиқ Мансурбеков (Сағир бойвачча) каби фарғоналик, Тоғай амин Сафаров, Дўстёр живачи Мўминов, Раҳматулла Бекбўтаев каби қашқадарёлик фаоллар жами, 120 дан ортиқ миллат, дин ва Ватан эрки йўлида советларга қарши кураш бошлаб, шўро қатағонига учраган ватандошлар ҳам оқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 25 августида Олий суди томонидан Носирхонтўра Камолхонтўра ўғли ва Иброҳимбек Лақайлардан бошлаб 115 нафар ватандош оқланган эди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: