Spotify нима ўзи?

Ўзбекистонга Spotify мусиқий хизмати кириб келади.

Spotify мусиқий стриминг хизмати 85 та янги мамлакатга кириб келишни режалаштираётганини маълум қилди. Шунингдек, хизматга 36 та янги тил қўшилиши кутилмоқда.

Хабарга кўра, бу яқин бир неча кун ичида амалга ошади.

Таъкидланишича, Spotify кириб келиши кутилаётган янги мамлакатларда ҳам бепул, ҳам пуллик тариф режалари асосида хизматдан фойдаланиш мумкин бўлади. Айрим мамлакатларда эса оилавий, икки киши учун ёки талабалар учун тариф режалари ҳам йўлга қўйилади.

Spotify Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга тўлиқ глобал каталогни тақдим этади. Шу билан бирга, компания каталогни кенгайтириш, маҳаллий муаллифлар ва уларнинг композициялари билан тўлдириш мақсадида маҳаллий ҳамкорлар билан ишлашни ҳам режалаштирмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: