Сохта бойваччалар….

Тўйда «пул сочамиз» деб қалбаки пул ясаганлар қамоққа олинди.

Тергов департаменти хабарига кўра, 2021 йилнинг 23 январь куни Бектемир тумани Қўйлиқ-1 даҳасида 27 ёшли Азизбек Ж. ва Олимжон X.lar танишлари 28 ёшли Талантжон T.ning никоҳ тўйи бўлаётганлиги муносабати билан тўйда ўйнаётган меҳмонларнинг устидан пул сочиш мақсадида қалбаки пул ясаттиришади.

Маълум бўлишича, уларнинг синфдоши 27 ёшли Азиз Т. бир дона «AE 2489763» рақамли 100 минг сўмлик купюрани 10 млн сўм қилиб, компьютер ёрдамида қалбакилаштириб ясаб беради.

Талантжон Т. бундан хабар топиб, улардан қалбаки 2,3 млн сўмни олиб, Қўйлиқ бозорида сарфлаб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Қайд этилишича, суд техника-криминалистика экспертизасида мазкур купюралар полиграфик усулда тайёрланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Азизбек Ж., Олимжон Х., Талантжон Т., Азиз T.larga нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «в» банди (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш учун Бектемир тумани прокуратурасига юборилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: