Собиқ президент Акаев Қирғизистонга қайтди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев яна бир бор мамлакатга қайтди. Ташрифнинг сабаби ҳозирча очиқланмаган.

Асқар Акаев  2005 йил мамлакатдан чиқиб кетганидан сўнг илк бора жорий йилнинг августида Қирғизистонга ташриф буюрганди. Ўшанда у Қумтор олтин кони бўйича баёнот берганди.

Собиқ президент Қирғизистонда 2005 йилда рўй берган «лола инқилоби»дан сўнг Россиядан сиёсий бошпана олган ва 16 йилга қадар мамлакатга қайтмаганди.

Маълумот учун, Акаев 1991 йилдан 2005 йилга қадар Қирғизистонни бошқарган. У Россияда илмий фаолият билан шуғулланган. Жорий йилнинг июлида эса Акаевга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинганди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: