Шундай бир ҳикоя бор…

Эрамиздан аввалги 75-йилда юз берган шундай бир ҳикоя бор: 25 ёшли Цезар кемада Эгей денгизини кесиб ўтаётганда қароқчилар қўлига асирга тушиб қолади. Плутархнинг сўзларига кўра, қароқчилар ундан 20 талант кумуш (тахминан 620 кг кумуш ёки ҳозирги давр ҳисобида 600 минг доллар) талаб қилишган ва Цезар шу ондаёқ қароқчиларнинг безрайиб турган юзларига қараб кулди.

Кейин у қароқчиларга олдида ким турганини тасаввур ҳам қила олмасликлари ҳақида айтади ва суммани 50 талантгача (1550 кг кумуш) оширишни талаб этади, чунки 20 талант кам ва у учун ҳатто уят эди.

 

Натижада, Цезарни озод қилишгач, у кичкина флот тўплаб, уларни қатл эттирган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: