Артистларни, катта катта амалдорларнинг болаларини тўйлари бот, бот ижтимоий тармоқларда айланиб, бировларнинг нафратига яна бошқа бировларнинг ҳавасига сабаб бўлиб турибди. Аммо мана бундай келин куёвлар?.. Бундан ўттиз, қирқ йил аввал ҳам бунчалик эмасди… Олдинга юраяпмизми, орқагами?!
Р. S. Мен мақолани ёзгунимча, мен кўрган “фес” даги расмни “қотириб” қўйишибди. Олишнинг имкони бўлмади. Шу боисдан мана шу эски расмни қўйдим… “Фес”дагида симли “девор”. Унинг олдида мактаб партаси ва стули, ҳамда бечора дастурхон. Хижолатдан ўзини тортиб турган куёв бор эди. Унинг кастюми бошқа рангда, шими бошқа рангда эди. Келин эса… Рости, келинга ҳавасим келди. Либоси, оддийгина, аммо ниҳоятда ўзига ярашган. Шаҳарлик, замонавий, бойваччаларнинг қизлар ҳам кийса обруларини оширадиган либос.