Шугинани бошгинасини қандай айлантирсам бўларкан?!

Айланармикан ўзи боши… Бунчалар қийнамаса, ўтган йили худди мана шу пайти кўрган эдим Ҳаш паш дегунча бир йил ўтибди… У қарри қиз, мен бева. Бор йўғи олтита болам бор. Бештасидан қутилганман. Буниси ҳам мактабни битираяпди. Бундай ўйлаб қараса ўзимдан тинчиган одамман… Бир сафар нон сотиш баҳонасида бир иккита гап ташладим. Хаёлимда қандайдир, кўнгандай… Чунки, иккита нон кўп бердим У буни сезди. Мийғида кулди… Совчи юборсаммикан, ўзим секин борсаммикан?.. Кампирни борса келмасга жўнатганимга бир ярим йилдан ошди…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: