Шошилган қиз эрга ёлчимас! Ҳовлиқма, Мелания!

Ҳеч ким кутмаган ҳодисалар рўй берди, кеча АҚШда. Ахир, тарихда бунақаси бўлмаган эди. Тажриба йўқ. Хўш, бунақа пайтда нима қилиш керак?.. Қонун, ҳа, қонунга бўйсиниш лозим. Аммо ҳозир, шундай вазият пайдо бўлдики, қонун ҳам ечим тополмай ҳайрон. Байдендан нақд йигирма овозни олиб ташланиши…У жуда кўп ишларни қилишга улгурганди. Бош вазир тайинлади, атрофидаги бўлиши мумкин бўлган амалдорларни рўйхатини тузди. Табрикномаларни қабул қилиш асносида, қара бундан бу ёғига бирга ишлаймиз, сал қулоғингни қимирлатсанг, каллангни оламан, қаблидаги гапларни айтди ва, ва осмондан бир нима топ этиб тушгандай, чорасиз аҳволга тушиб қолди. Бунақанги пайтда, бизда, “мана сенга олам, олам гул, мана сенга баҳор байрами”, дейишарди. Лекин ана шу қўшиқ куз пайтида айтилса, бирам ярашиқсиз бўларкан… Байден-ку, майли, бу ёғи ёши бир жойга бориб қолган, қаллоблик орқасидан судлашган тақдирларида ҳам тўрт беш йил “ўтириб” чиқади, тамом. Қайтанга унга шуниси қулай. Ҳар на, одамларнинг кўзларидан нари, ўзи билан ўзи бўлиб хаёл сурганча қолган умрининг кунларини бошига етиб ўтиради. Ҳовлиқма, Мелания нима қилади? У шошиб қолганидан, эри билан ажрашажагини, бу қарри чолга энди, ҳаттоки қўлинининг учини ҳам ушлатмаслигини айтиб қўйганди. Ҳатто, ажримдан келадиган пулларни ҳам  ўзича ҳисоб қилганди… У нима қилади? Агар Трамп, яна “тахт”га ўтириб қоладиган бўлса, аниқ уни бир ёқли қилади. Бу, кундай аён…

Ютгандан, жаноб Путин ютди. У жим турди. Ана шу жимлигини ортидан ютди. Ҳозир ҳам жим, у. Ҳозир ҳам ютаяпди… Унга қўшилиб, унга қараб иш қиладиганлар ҳам жим. Бундан чиқди, улар ҳа  ютишаяпди.

Дунёнинг ишлари мана шунақа, кутилмаганда қор ёғиб қолади-ю, яна кутилмаганда қуёш чарақлаб ҳамма ёқни қиздиради…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: