Шимолий Кореяда чарм палто кийиш тақиқланди

Сабаб – фуқароларни мамлакат раҳбари Ким Чен Инга тақлид қилишдан қайтариш. Бундан ташқари, сохта чарм ишлаб чиқаришга чек қўйиш ҳам мақсад қилинган. Ким Чен Ин 2019-йилда телеекранга чарм палтода чиққан. Шундан кейин чарм кийиш урф бўла бошлаган.

Асл чарм Шимолий Кореяга Хитойдан олиб келинади ва қиммат. Унга қурби етмаганлар учун сохта чарм ишлаб чиқариш ва уни сотиш кўпайган. Кўчада бирор фуқаро чарм кийиб юрган бўлса, кийим мусодара қилинмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: