Шанхайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди

Шанхайда дунёнинг энг баланд ҳашаматли меҳмонхонаси, 120-қаватида ресторан жойлашган. J Hotel Shanghai Tower дунёдаги иккинчи энг баланд осмонўпар бино, Шанхай минорасида (632 метр) жойлашган бўлиб, у Бурж Халифадан (828 метр) кейин иккинчи ўринда туради.

Меҳмонхонанинг меҳмон хоналари 86-98-қаватлар орасида жойлашган бўлиб, бинонинг 84-қаватида 393 метрдан юқори баландликда бассейн мавжуд. J Hotel Shanghai Tower қабулхонаси 101-қаватда жойлашган бўлиб, 120-қаватдаги ресторан Лужиазуи молия маркази, Хуангпу дарёси қирғоғи ва бутун метропол панорамасига қарайди.

Шанхай минораси қурилиши 2,3 миллиард долларни ташкил қилди.Бу осмонўпар бинода меҳмонхонадан ташқари Шанхай ва бутун Хитойда офислар, дўконлар ва энг юқори кузатув майдончаси жойлашган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: