Сардоба тошқинидан зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига солиқ имтиёзлари берилади – Қонун лойиҳаси

Кеча, 24 сентябрь куни Қонунчилик палатаси навбатдаги мажлисида «Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси билан Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилиши белгиланяпти.

Ушбу лойиҳада Сардоба тошқинидан зарар кўрган бошқа тадбиркорлар, хусусан, деҳқон ва фермер хўжаликларига ҳам солиқ имтиёзлари берилиши борасида савол билан Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, депутат Мағфират Хушвақтовага мурожаат қилди.

Лойиҳа учун масъул бўлган Қонунчилик палатаси вакилининг айтишича, бу каби масалалар йиғилишда депутатлар томонидан ҳам кўтарилган. Лекин қонун лойиҳаси муаллифи бўлган Молия вазирлиги Сардоба тошқинидан зарар кўрган бошқа турдаги тадбиркорлар ва фермерлар ҳолати ўрганилганини ҳамда уларга етказилган зарар қопланиб, тегишлича имтиёзлар берилганини билдирган. Шу сабабли лойиҳада фақатгина балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига солиқ имтиёзларини бериш назарда тутилмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: