Санжар Маткаримов илк марта Рухшона билан ажрашишига нима сабаб бўлгани ҳақида гапирди

«1994 йилда туғилган Маткаримова Рухшона билан 7 йил бирга турмушда яшадик. Ҳозирда ажрашиш суд жараёнидамиз. 2021 йилнинг 6 сентябридан бирга яшамаяпмиз. Сабаби мен собиқ хотинимнинг қинғир ишларидан воқиф бўлдим ва у билан қатъий ажрашишга қарор қилдим. Уни шу заҳоти, ЪБола тилиданʼ кўрсатувидан ҳам ҳайдадим. Орадан бир ой вақт ўтиб, кўрсатувимни тиклаш учун янги бошловчи танлаш мақсадида кастинг эълон қилдим. Изланишлардан сўнг танловим актриса Азиза Ёқубовага тушди. Ёрдамчим Нодир Йўлчиевга актрисанинг контактини топишни буюрдим. Топилгач, ўзим телефон қилдим. Аввалига Азиза рад қилди. Мен вазиятни тўлиқ тушунтирганимдан кейин Азиза шахсан Рухшонадан рухсат сўради. Биз бирга ишлашга қарор қилдик», — дейди режиссор.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]