«Самолётда бомба бор» – Маст эркак туфайли рейс икки соатга кечиктирилди

“Якутия” авиакомпанияси йўловчиси Хабаровск аэропортига кўтарилишидан олдин, самолётда бомба борлиги ҳақида аэропорт расмийларига хабар берди, бироқ унинг маълумоти тасдиқланмади, лекин ушбу рейс икки соатдан кўпроқ кечиктирилди.

“Бугун “Якутия” авиакомпанияларининг 541-сонли рейси Хабаровскдан Мирнига соат 9.30да учиши керак эди, лекин икки соатдан кўпроқ кечиктирилди”– деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг айтишича, маҳаллий авиакомпаниялар терминали биносидан одамларни эвакуация қилиш шарт бўлмаган, чунки самолёт аэропорт терминалидан узоқда бўлган.

Ёлғон маълумот берган йўловчи эса маст ҳолатда бўлган ва ҳуқуқ -тартибот идоралари ходимлари қўлга олинган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: