Самарқанд ҳокими Молия вазирлигига “тош отиб қўйди”

Вилоят миқиёсида тиббиёт ходимларига тўланадиган устамаларга асос сифатида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори чиққанлигига қарамай 486 миллион сўм ортиқча тўланганлиги важи билан жиноий иш қўзғатилганлигидан шикоят қилди.
Коррупцияга қарши курашда идоралараро комиссиянинг видеоконфренция тарзидаги йиғилишида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов  Молия вазирлиги томонидан пул ажратилишида йўл қўйилаётган  сарсонгарчилик ва оворагарчилик оқибатида Самарқанд вилоятининг ижтимоий-иқтисодий соҳаси раҳбарларининг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда жавобгарликка тортилаётганини танқид қилди.

Шунингдек ушбу ҳолатларга чора кўриш ҳамда қонуний баҳо бериш учун Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш агентлигига ҳам бир неча бор қилинган мурожаатлар самарасиз бўлган.

Вилоят миқиёсида тиббиёт ходимларига тўланадиган устамаларга асос сифатида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори чиққанлигига қарамай 486 миллион сўм ортиқча тўланганлиги важи билан жиноий иш қўзғатилганлигидан шикоят қилди.

Эркинжон Турдимов йиғилиш иштирокчиларига қилган мурожаатида молия вазирлигининг фаолиятини ўрганиш ҳамда норматив ҳужжатларга ўзгартириш киритиш кераклигини сўради.

uza.uz

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: