Россиялик журналист Дмитрий Муратов Нобель мукофотини $103,5 миллионга сотиб юборди

Россиялик журналист, “Янги газета” нашри бош муҳаррири Дмитрий Муратов ўзининг Нобель мукофотини “Heritage Auctions” кимошди савдо уйи кўмагида 103,5 миллион АҚШ доллари эвазига сотиб юборди. Бу ҳақида ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинган.

Маълум бўлишича, журналист савдодан тушган пулни UNICEF хайрия ташкилоти ҳисобига ўтказади. Хайрия фонди маблағни украиналик қочқинларнинг фарзандларига ёрдам беришга йўналтиради.

Медални сотиб олган харидор исми очиқланмаган.

Дмитрий Муратов Нобель мукофотини сотиш фикрига келгани ҳақида жорий йилнинг март ойида маълум қилганди. У Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциясига қарши чиққан, шундан кейин “Янги газета” нашри ўз фаолиятини тўхтатган.

Муратов Нобель мукофотини ўтган йили “сўз эркинлигини ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун” қўлга киритган эди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]