Россияда Ўзбекистондан юборилган шафтоли партиясига таъқиқ қўйилди

Россияда Ўзбекистондан импорт қилинган шафтолиларга таъқиқ қўйилгани айтилмоқда. Бу ҳақида “Россельхознадзор”нинг расмий сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 6-сентябр куни ташкилотнинг Оренбург бошқармасидаги вақтинчалик сақлаш омборида мутахассислар текширув ўтказишган. Ўрганишлар натижасида Ўзбекистондан келтирилган 1,89 тонна шафтоли патриясида тирик шафтоли қуртлари (Грапҳолита молеста) – мавжудлиги аниқланган.

Хабарда таъкидланишича, карантин тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ меваларни олиб киришга таъқиқ қўйилган ва айбдорлар Россия Федерацияси Маъмурий Кодексининг 10.2-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: