Россияда ўн бир нафар ўзбекистонликни ўлидирган аёл!

Россиянинг Томск суди ёғочни қайта ишлаш “Грин Вуд” компанияси директори Сун Анни тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

Маълум бўлишича, Сун Анни жазони манзил-колонияда ўтайди, суд аёлни ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш, бепарволик туфайли икки ёки ундан ортиқ одамнинг ўлимига ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатишда айбдор деб топган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 26 январь куни эрталаб HY-668 рейси билан ТИВ, ИИВ ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Томск вилояти Асино тумани Причулимский посёлкасида жойлашган ёғочли уй ёниши натижасида ҳалок бўлган 10 нафар Ўзбекистон фуқаролари жасадлари Тошкент шаҳрига етказилганди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: