Россияда давлатлараро қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари давлатлараро қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркакни қўлга олди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 113-моддаси (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) билан айбланаётган 30 ёшли эркак Купчинская кўчасида қўлга олинган.

Жиноят иши материалларига кўра, эркак 2020 йил октябрь ойидан 2021 йил январигача ўзида ОИВ инфекцияси борлигини билган ҳолда аёл билан яшаб, унга касаллиги ҳақида айтмаган. Оқибатда аёл ҳам инфекцияни юқтириб олган. Қайд этилишича, ҳозирда қўлга олинган шахс бўлимга етказилган, бу ҳақда қидирув ташаббускори хабардор қилинган.

Аввалроқ Россияда 12 ёшли қизни зўрлаган ўзбекистонлик эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 34 ёшли аёлни зўрлаган 3 ўзбекистонлик йигит ҳибсга олингани маълум қилинган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: