Россия ҳали қилиши керак!.. Бошқага ишонмаймиз!..

Фаластин ҳар қандай вақтда Москвада Исроил билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга тайёр. Бу ҳақда 18-май, сешанба куни Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдел Ҳофиз Нофал маълум қилди.

“Албатта, биз эртагаёқ музокаралар олиб боришга ҳам рози бўламиз, чунки  Россия томонига ишонамиз”, деди у ТАССнинг тегишли саволига жавоб бериб.

Бугун эрталаб Россия президенти Владимир Путин Фаластин ва Исроил ўртасидаги зўравонликларга барҳам бериш кераклигини эълон қилди. Россия раҳбарининг таъкидлашича, ушбу давлатлар ўртасидаги қарама-қаршиликнинг авж олиши аллақачон кўплаб қурбонларга, шу жумладан болалар ўлимига олиб келган.

Бунгача Путин Фаластин-Исроил можароси Россия Федерациясининг хавфсизлик манфаатларига таъсир кўрсатиши ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, Федерация Кенгаши Спикери ўринбосари Константин Косачев Россия томони Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш учун барча даражаларда ҳаракатларни амалга ошираётганига эътибор қаратди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: