“Россия бегона байроқ остида Украинага ҳужум қилиши мумкин”

Ўзини ошкор этмаган АҚШ расмийларидан бири CNNга берган интервюсида Россия Украина шарқида бегона байроқ остида операция ўтказиш учун махсус гуруҳ тайёрлаётгани ҳақида далиллар борлигини айтган.

Унинг айтишича, Россияда ҳарбийлар жанг қилиш ва портловчи моддалардан фойдаланиш бўйича махсус ўқув жараёнларини олиб бормоқда. Таъкидланишича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Россия Украина ҳудудига бостириб киришга ҳозирлик кўраётган бўлиши мумкин, бу эса дипломатия ўз мақсадларига эришмаса, инсон ҳуқуқларининг оммавий тарзда бузилиши ва ҳарбий жиноятларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди.

“Россия ҳарбийлари бу ҳаракатларни январ ойи ўрталари ва феврал ўрталари орасида бошланиши мумкин бўлган ҳарбий босқиндан бир неча ҳафта олдин бошлашни режалаштирмоқда. Биз бу схемани 2014 йилда Қрим билан кўрганмиз”,  деган АҚШ расмийси.

Шунингдек, АҚШ расмийлари Кремл фуқаролар ўртасида мумкин бўлган аралашувлар, жумладан, Украинадаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви ва Украина раҳбариятининг жангариларининг кучайгани ҳақида маълумотни қандай фаол равишда тарқата бошлаганини ҳам кўраётгани қайд этилган.

“Декабр ойида ушбу барча даъволарни қамраб олувчи рус тилидаги ижтимоий медиа контенти кунига ўртача 3500 га яқин постга кўпайди, бу ноябр ойидаги ўртача кунлик кўрсаткичдан 200 фоизга кўп”, деб қўшимча қилган ўзини ошкор қилмаган АҚШ расмийси.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: