Россия АҚШни ҳарбий ҳаракатлари билан Москвага яқинлашаётганликда айблади

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Венди Шерман ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков АҚШнинг Женева (Швейцария) миссиясида хавфсизлик бўйича музокараларда иштирок этди.

Унга кўра, Россия дипломати АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россиянинг атрофида ҳарбий фаолиятини тўхтатишини айтган. Агарда ушбу ҳаракат тўхтатилмаса, Россия ўз ҳарбий кучларини қайтадан Куба ва Венесуэлга жойлаштириши мумкин. Бундан ташқари Сергей Рябков Россия ҳарбий активларини Лотин Америкага юбориши эҳтимолини таъкидлаб ўтган.

Айтиш жоизки,  АҚШ ва Россия ўртасида Украина яқинида қўшин тўплаш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Агарда Россия Украинага бостириб кирса ва МДҲ давлатларини НАТОга янги аъзо сифатида қабул қилмаслик талабини қўйса, бунга АҚШ ва иттифоқчилари жиддий чора қўллаши мумкин.

Учрашувда Сергей Рябков АҚШ хавфсизликнинг айрим элементлари бўйича мулоқот олиб бориши мумкинлигини, шунингдек, Россияга яқинлашиб келаётган янги ҳудудларнинг геосиёсий ва ҳарбий ривожланиш жараёнини давом эттираётганини айтиб, “Чекинадиган жойимиз йўқ”, дейди.

Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари АҚШ ва НАТОнинг Россия ҳудуди яқинидаги ҳарбий жойлашуви ҳақида алоҳида сўз очган. Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг ҳарбий кучлари Россия чегарасидан 15 километр узоқликда учиб ўтган.

Хабарда келтирилишича, Россиянинг  тахминан 100,000 нафар рус қўшинлари танклари ва бошқа қуроллар билан Украинанинг Шарқий чегараси яқинида тўпланган.

Шу сабабли, АҚШ давлат котиби ўринбосари Россиянинг Украинага қарши ҳаракатни бошлашидан ўз хавотирини билдирди. Унинг айтишича, АҚШ яқин кунларда бу баҳолашнинг айрим сабабларини оммага ошкор қилади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: