“Реал Мадрид” Асенсио ва Себалёсга янги шартнома таклиф қилмади

Уларнинг клуб келишувлари бир йилдан кейин тугайди.

Марко Асенсио ва Дани Себалёс ёзда “Реал”ни тарк этишлари мумкин.

Марcа хабарига кўра, бу футболчилар Мадриддан шартномани узайтириш бўйича таклиф олмаган. Уларнинг амалдаги келишувлари 2023-йилнинг ёзида якунига этади.

Асенсио ҳам, Себалёс ҳам мунтазам равишда майдонда бўлишни исташади. Улар Испания терма жамоасининг 2022-йилги жаҳон чемпионатига йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган ва “Реал”да ўйнаб, бунга эришиш қийин бўлишини тушунишади.

“Реал Мадрид” раҳбарияти Асенсио ва Себалёснинг ниятлари нима эканлигини тушунмоқчи. Ушбу ўйинчиларнинг агентлари футбол бозорида анча таниқли ва ўз мижозлари учун вариантларни қидиради.

“Реал Мадрид” таклифларни тинглашга тайёр, аммо уларни текинга қўйиб юбормаслигини аниқ, чунки Мадрид ҳозирда сотувга муҳтож эмас. “Реал Мадрид” бу футболчилар учун олмоқчи бўлган миқдорни белгиламаган.

Шу билан бирга, клуб Асенсио ва Себалёс билан шартномани узайтириш ҳам осон бўлмаслигини тушуниб турибди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]