Расмий! Қозоғистонда қайд этилган зилзила кучи Тошкентда сезилди

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 11:51да юз берди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Тошкент вақти билан соат 11:51да Қозоғистонда зилзила содир бўлган.

Зилзила координаталари: 41,55 градус шимолий кенглик; 69,12 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 33 км шимолий-ғарбда.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилмаганини маълум қилган.

Бироқ, Тошкент аҳолиси ер силкиниши қайд этилганини сезган, бу борада ижтимоий тармоқларда хабарлар ҳам жойлаштирилди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: