Р. Қодиров: Мен сени йўқ қиламан, шайтон!..

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Инстаграмда жонли эфирда ўз абонентларидан бирини ҳақорат учун йўқ қилиш билан қўрқитди.

“Шу ёзганларинг учун мен сезни топаман ва қайси биримиз шайтон эканлигимизни кўрамиз, ўшанда. <…> Сен тунда ухламайсан, энди васият ёзиб қўявер,” оиламга ёрдам беринг “деб ёзгин албатта, васятномангни охирида! Сен менга манзилингни тўғридан-тўғри шу ерга юбор, кейин қайси биримиз шайтон эканлигимизни кўриб чиқамиз. Мен кўплаб шайтонларни йўқ қилдим ва сени ҳам йўқ қиламан “, деб жавоб қилди Қодиров уни ҳақорат қилган изоҳга.

Шундан сўнг, Чеченистон раҳбари жонли эфирни якунлади.

Аввалроқ, Рамзан Қодиров абонентлар билан мулоқот жараёнида у Путиннинг “лойиҳаси” эканлигини айтган эди. У Путиннинг Шимолий Кавказда хавфсизликни ўрнатиш ва Чеченистонни тиклашдаги хизматларини таъкидлаб, Россия президентининг ҳаракатлари ва қарорларини муҳим деб атади.

Қодировнинг сўзларига кўра, Владимир Путиннинг хатти-ҳаракатлари ва қарорларини қўллаб-қувватлаш динга зид эмас, чунки Россияда масжидлар қуришга ва Исломни очиқ тан олишга рухсат берилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: