Қозоқлар жуда чаққон чиқиб қолишди!..

Очиғини айтганда улардан буни ҳеч ким кутмаган эди. Қайсидир йили Чимкентга борганимда “2030 йил Қозоғизстон Ўрта Осиё йўлбарсига айланади”, деган баннерга кўзим тушган ва шунчаки кулиб қўйгандим. Энди эса уларнинг шундай бўлишларига ишондим. Сабаби, Қозоғистон жуда кўп соҳаларда ҳатто Россияни ҳам ортда қолдириб  кетмоқда. Афтидан коррупция камроқ бўлса керакда…

Хитойда крипто-валютани олди бердиси тақиқлангандан кейин Қозоғистон янги “кончилик пойтахти” га айланди

 

Датацентремагазине порталининг маълумотларига кўра, хитойлик криптовалюталар биржалари аллақачон Остона халқаро молия марказида рўйхатдан ўтган ва тез орада маҳаллий банкларга уланади. Бу крипто-валюталарни қонуний сотиб олишни таъминлайди. Бундан ташқари, Қозоғистон аллақачон глобал ҳешрейтдаги улушини 4 фоиздан 7 фоизгача оширди.

 

Эътибор беринг, келажакда криптовалюта айланмаси миллионлаб долларни ташкил этади ва агар Қозоғистон кунлик оборотнинг камида 1 фоизини ўзлаштира олса, бу давлат ва ижтимоий секторни ривожлантиришга сармоялар беради.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: