Қозоғистонлик ўспирин мактабда отишма уюштириши ҳақида ҳазил қилган

Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳридан бўлган 17 яшар коллеж ўқувчиси ижтимоий тармоқда мактабда отишма уюштириши ҳақида эълон қилган.

Гап шундаки, ўспирин жорий йилнинг 13 декабрида ТикТок ижтимоий тармоғига видео қўйган. Видеода эса қуйидагича ёзув киритилган бўлган:

“Қозоғистонда мактабларда ҳали бирон марта отишма рўй бермаган. Биронта скул шутинг ҳолати учрамаган. Бу эса менинг вазифамдек туюлади”.

Полициянинг келтиришича, йигитчанинг бундай нияти бўлмаган. Видеони ҳам ҳазил маъносида жойлаган. Ўспирин ва унинг ота-онаси билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: