Қозоғистонда ҳинд штаммига ўхшаш коронавирус мутацияси аниқланди

Қозоғистонда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди, у ҳинд штаммига ўхшаш бўлиб чиқди.

Мутация мамлакат пойтахти Нур-Султонда касалланиш даражаси кескин ошганидан сўнг ўтказилган КОВИД-19 учун ижобий тестларни ПЦР-скрининг текширувидан сўнг аниқланди. Мутация вируснинг ҳинд штаммига хос эканлиги аниқланди.

Таъкидланишича, мутациянинг мавжудлиги ва унинг ҳинд штаммига тегишли эканлиги тўғрисида якуний тасдиқлаш ДНК намуналарини ўрганиш тугагандан сўнг амалга оширилади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: