Қозоғистон осмонида бир кунда иккита ноодатий ҳодиса кузатилди

Қозоғистон осмонида бир кунда иккита ноодатий ҳодиса кузатилган суратлар эълон қилинди.Маълум қилинишича, мамлакатнинг Костанай вилоятида бир кунда ҳам Қуёш, ҳам Ой галоси (доира, айлана) кузатилган. Аҳоли томонидан Қуёш галоси кундузи, Ой галоси эса кечга яқин тасвирга олинган.Маълумот ўрнида, ушбу ҳодисада қуёш атрофида камалак ҳосил бўлади. Бироқ, бу икки табиий ҳодиса ўртасида фарқ бор. Камалак сув томчиларида ёруғликнинг синиши натижасида пайдо бўлади. Гало эса илм-фан нуқтаи назаридан булутларда жойлашган муз кристаллари орқали ўтадиган ва йўналишини ўзгартирадиган нур ҳисобланади. Бундан ташқари, камалакда 7 хил ранг бўлса Қуёш галосида қизил ва тўқ сариқ рангларда бўлиши айтилган.Аввалроқ Қозоғистон осмонида сирли чақнаш юз берганди. Шунингдек, Россия осмонида ноодатий ҳодиса кузатилгани ва Францияда чақмоқ чақиши пайтида номаълум учар жисм пайдо бўлгани маълум қилинган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: