Қойил сиз биринчи бўлибсиз! Тожикистон

Тожикистон пойтахти Душанбеда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режаси 100,4 фоизга бажарилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб хабар берилди.

Қайд этилишича, 27 сентябрь ҳолатига кўра Тожикистонда режага мувофиқ COVID-19га қарши деярли 2,4 миллион киши эмланган. Бу эмланиши керак бўлган аҳолининг 41,2 фоизини ташкил этади. Вакцинанинг иккинчи дозаси билан 1,7 миллиондан зиёд киши эмланган.

Июль ойида Тожикистонда 18 ёшдан катта аҳолини коронавирусга қарши эмлаш мажбурий этиб белгиланган эди. Айтганча, Тожикистонда мана икки ҳафтадирки коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмаяпти.

Ўзбекистон ССВ маълумотларига қараганда, 28 сентябрь ҳолатига кўра  мамлакатда 4,3 млн киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Жами 20 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган. Тошкент шаҳрида 1,1 млн киши вакцинанинг камида бир дозасини олган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: