Қиз — қотил!..

Ойнагамас йўлга қараш керак эди. 22 ёшли қиз бола йўл-транспорт ҳодисасида бир кишининг қотилига айланди.

Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, 5 март куни соат 09:30 лар атрофида Яккасарой тумани Боғибустон кўчасида Mercedes-Benz русумли автомашина бошқарувида бўлган 22 ёшли Д.Р.(қиз бола) пиёдалар, 41 ёшли Г.Д. ва 58 ёшли X.M.ni уриб юборган, сўнгра у 33 ёшли И.K. бошқарувидаги «Cobalt» русумидаги автомобиль билан тўқнашган.

Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса натижасида 41 ёшли Г.Д. жароҳат олган. Яна бир пиёда, 58 ёшли X.M., олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган асослар бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: