Қирғизлар тожикларни ҳайдаб юборишди!..

Қадамингни босма кўрма! Агар яна бир марта адашиб ҳам бизни томонга ўтиб қолсанг нақд онангни кўрсатамиз, дейишди. Ҳе йўқ, бе йўқ, томдан тараша тушгандай паспортларига депорт урилган 42 та тожик бошларини хам қилишиб, кўзларидан дув дув ёшларини оқизишиб юртларига кетишди. Ахир уларнинг йиғлашларида асос бор эди. Пиёз, мева чева олиб келишганди. Қайтишда Қора Сув бозоридан бозорлик қиламиз, дейишганди. Ҳаммаси бекор бўлди. Яна қанча пулга тушишди. Уларнинг орасида Санжар дегани бор экан. Хотинига тилла сирға ваъда қилган экан. Сўзида туролмабди. “Хотиним тегма нозик. Бунга унинг чиройи сабаб. Шу берган ваъдамни устидан чиқмасам, бир ой мен билан гаплашмайди”, дейди бечора йигит!..

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: