Қирғизистонда давлат тўнтариши амалга оширмоқчи бўлган гуруҳ ўшланди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги мамлакатда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашни режалаштирган бир гуруҳ шахсларни қўлга олди.

Маълум қилинишича, гуруҳ бўлажак парламент сайловлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилган тезкор тадбирда аниқланган. Улар сайловдан сўнг мамлакатда тартибсизлик қўзғатувчи намойишлар қилишга уринган ва шундан сўнг ҳокимиятни эгаллашни режалаштирган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистон Жиноят кодексининг 38 ва 309-моддалари (Ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш) бўйича судгача иш қўзғатган ва Бош прокуратура идоралараро тергов гуруҳи тузган.

Гуруҳ мингга яқин тажовузкор ёшларни оммавий норозилик намойиши ташкил қилиш учун жалб қилган, улар билан давлат тузилмаларига қарши мафкуравий муносабатда бўлишга қаратилган учрашувлар ўтказган, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқариш режасини муҳокама қилган ҳамда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга ундаган.

Таъкидланишича, гуруҳ орасида  Жокоргу кенеш депутатлари ва собиқ юқори мартабали амалдорлар ҳам бўлган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: