Қирғизистонда бахтсиз ҳодиса юз берди

Ўзбекистон билан чегародош Қирғизистон республикасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум бўлишича, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан 12:26 да (21.10.2021 йил, Гринвич бўйича 07:26 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 41,69 градус шимолий кенглик; 71,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 5 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 199 км шимолий-шарқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг Қундуз вилоятида зилзила содир бўлган эди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: