Қирғизистон Тожикистонни чегарадаги провокацияда айблади

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон элчисига чегаранинг Ўш вилоятидаги баҳсли қисмида ҳарбийларнинг пайдо бўлиши юзасидан норозилик нотасини топширди ва уларни провокацияда айблади.

Дипломатларнинг фикрига кўра, Душанбедаги ҳаракатлар тарангликни пасайтириш бўйича илгари эришилган келишувларни бузади ва вазиятни яна оғирлашишига ва куч ишлатишга олиб келиши мумкин. Улар тожик чегарачиларидан 4 июнга ўтар кечаси ўрнатилган номаълум таркибдаги контейнерни демонтаж қилишни, шунингдек, чегарага тортилган ускуналар ва ходимларни олиб чиқиб кетишни талаб қилишди.

“Амалдаги келишувларга қарамай, Тожикистоннинг чегара вакиллари жавоб бермайдилар ва алоқага чиқмайдилар, шу билан тарангликни бартараф этиш учун музокаралар олиб бориш имкониятидан қочишади”, дейилади вазирликда. Расмий Душанбе бу воқеа ҳақида ҳозирча изоҳ бермади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: