Қирғизистон биринчи Президенти халқдан кечирим сўради

Қирғизистон биринчи Президенти Асқар Акаев “Қумтор” кони бўйича шартнома тузишда йўл қўйган хатоларини тан олди ва қирғиз халқидан кечирим сўради. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Собиқ Президентнинг сўзларига кўра, у давлат раҳбари сифатида шартномалар тузиш пайтида йўл қўйилган хатолар учун жавобгардир. Шу билан бирга, Акаев бу жараёнда йўлдан адашганини таъкидлаган.

Акаев 2003 йилда “Кумтор”ни “Центерра”га бериш бўйича шартномани “катта хато”, деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 август куни 16 йил мобайнида Россияда яшаб келган Акаев ватани — Қирғизистонга қайтарилди. Дастлаб, собиқ Президенти “Қумтор” олтин кони бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан сўроқ қилинди. Сўнгра, у давлат раҳбари Садир Жапаров билан учрашди. Учрашувдан сўнг, Асқар Акаев матбуот анжуманида Қирғизистон Президентига “ҳамма нарсани айтиб бериш” имконияти учун миннатдорлик билдирган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: