Қилғилиқни ўзлари қилишади-да, кейин…

Хўжа бобо кўриб қўйсин деб. Ҳой биз тинчлик тарафдоримиз. Бечора, зўр одам. Унинг қўлиндан қинғирликлар келмайди, қўйиб юборинглар, дейишади. Аслида бутун бошли президентга мамлакат ичкарисидаги кучларнинг қудратлари етиши қийин, агар четдан туриб ўша кучларга биров ёрдам бермаса, бу қилиб бўлмайдиган иш…

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррел Гвинеяда ҳокимиятни қўлга киритишни қоралади ва исёнчиларни мамлакат раҳбарини озод қилишга чақирди.

“Мен Гвинеяда ҳокимиятни зўравонлик билан босиб олишни қоралайман ва президент Алфа Кондени зудлик билан озод этишга чақираман. Мен тадбир иштирокчиларини Гвинея халқининг тинчлиги ва фаровонлиги учун қонун устуворлигига риоя қилган ҳолда ҳаракат қилишга чақираман ”,-деб ёзди Европа дипломатияси раҳбари 5 сентябр куни ўз твиттерида.

Шу куни БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Кондени озод этишга чақирди.

5 сентябрда Гвинея Республикасида давлат тўнтаришига уриниш содир бўлди. Мамлакат расмийлари ҳарбий исёнчилар президент қароргоҳига ҳужум қилганини тасдиқладилар, аммо соқчилар ҳужумни қайтаришди.

Шу билан бирга, маҳаллий ОАВ Гвинеядаги исёнчиларнинг етакчиси, полковник Мамади Думбуя ҳукуматни тарқатиб юборганини, шунингдек, чегаралар ёпилгани ва конституция тўхтатилганини эълон қилгани ҳақида хабар тарқатди.

Кейинроқ, Интернетда республика президенти Алфа Конденинг ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинганлиги тасвирланган видео йинпайдо бўлди. Кадрларда давлат раҳбари диванда ҳарбийлар қуршовида ўтиргани тасвирланган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: