Қариб қуйилмаган чол-э…

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 61 ёшли эркак ўз уйида фуқароларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар қилинишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида эркак шаҳарнинг 5-даҳасида яшовчи А.А. исмли шахс эканлиги маълум бўлган. У ўз уйига 32 ёшли эркак Д.М. ва 19 ёшли аёл Д.Н.га моддий манфаат эвазига жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: