Қанчадан қанча одам қирилиб кетиши мумкин!..

Бу кундан кунга ойдинлашиб бораяпди. Корчалонлар шундай бўлишини олдиндан билишсада, ўзлари бутун дунё халқларини шу томонга етаклаб бораяпди.

Украинадаги вазият ва киритилган санкциялар туфайли таъминот занжирларининг узилиши ўғитлар етишмаслигига олиб келади ва фермерларни етарлича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятидан маҳрум қилади, бу эса 2023 йилда дунёдаги энг йирик озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқаради. Бу ҳақда Германиянинг Compact портали нашрида айтилган.

Илгари Federal қишлоқ хўжалиги вазирлигида давлат котиби бўлган ва ҳозирда Bayer АГ жамоат ва барқарор ривожланиш бўлимини бошқарадиган Матиас Бернингер томонидан қилинган прогноз янада радикалдир. Унинг фикрича, 2023 йилда дунё инсоният тарихидаги энг катта очарчиликни бошдан кечиради.

Бонн иқтисодчиси Матин Каим фикрича, Украинадаги вазият яна 100 миллион одамни оч қолишга мажбур қилади. БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури Ижрочи директори Девид Беазли унинг гапларини  қўллаб — қувватлади.

Таҳлилчиларга кўра, дунё 1945 – йилдан бери энг катта иқтисодий инқироз- қашшоқликка юз тутмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]