Путин ва Байден ўртасидаги навбатдаги музокаранинг асосий мавзуси маълум қилинди

АҚШ президенти Жо Байден ҳамда Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги бўлажак музокараларнинг асосий мавзуси Украина атрофидаги вазият бўлади.Унинг сўзларига кўра, Жо Байден Владимир Путинга Қўшма Штатлар Украина ҳудудий яхлитлигини сўзсиз талаб қилишини ва бу борадаги ҳар қандай «Россиянинг тажовузкор қадамлари»га қарши туришини айтмоқчи.

Маълумот ўрнида, Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден 7 декабрь куни онлайн учрашув ўтказади.

Маълум қилинишича, давлат раҳбарлари иккита саммит ўтказишни режалаштирган. Биринчиси 2021 йил охиригача онлайн тарзда ўтказилса, иккинчи учрашув 2022 йилда офлайн шаклда бўлиши айтилган. Россия ва АҚШ президентлари ўртасидаги музокаранинг кутилаётган мавзуси Европа ва Украинадаги вазият, шунингдек, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш бўлади. «Вазият қайнаш нуқтасига етади, аммо кейин икки тажрибали раҳбар тил топишиб, муаммоларни ҳал қилади», — деган сиёсий мутахассис Дризе.

Эслатиб ўтамиз, Женевада Путин ва Байден 16 июнда илк бор музокара ўтказганди. Уларнинг суҳбати тахминан уч ярим соат давом этганди.

Аввалроқ Байден Путин ва Си Цзиньпиннинг нимадан шубҳаланишини маълум қилганди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: