Путин ҳамма балони билади! Ҳатто ерни остидаги илон ҳам ундан рухсат сўраб қимирлайди!

Ана энди ишкални каттаси бошланади. Ҳали президент бўлмасидан бурун Байден қаллобликка қўл урган экан. Мободо, ҳақиқатдан ҳам сайланиб қолса, нима кароматлар кўрсатади? Ҳа, Путин уни табрикламади. Ҳа, у кутиб турди. Буларнинг бари бекорга эмас экан. Бекордан бекорга Трамп ўзини ҳар томонга ташламаётган экан. Ҳақиқат аста-секин бўй кўрсата бошлади… Анави йиғилган бюллетенлар рекорд даражада эдими? Байден Гиннеснинг рекордлар китобига кирмоқчимиди? Киради. Фақат, Амерка тарихида биринчи бўлиб сайлов жараёнида қаллоблик қилган номзод сифатида. Ҳозир ундан 20та овоз олиб ташланган бўлса, демак овозлари сони 259 та қолибди. Ҳақиқатдан президент бўлиши учун яна 11 та овоз керак…

Аммо Путинга қойил. Балолардан хабари бор экан унинг!

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз, биз билан қолинг!

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: