Путин: “Байден, маслаҳатингни пишириб, е!”

Путин қанчалик оёқда мустахкам тура олишини бутун дунёга кўрсатиб бўлди. Аммо 2011 йили ҳали президент бўлиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган, Жо Байден очиқчасига Путинга “Сен яхшиси этагингни ёп. Яна президент бўламан, деб уринма”, дея маслаҳат берганди. Путин бунақа бемаза маслаҳатларни ёқтирмайдиган, ким нима деса, айниқса, совуқ гап айтса, хотирасидан махкам тутиб қоладиган одам. У Байденнинг сўзларини нуқта вергулигача эслаб қолган, шунинг учун ҳам гарчи расман бўлмасада Байденнинг ғолиб чиққанлигини қарийиб бутун дунё ОВА эълон қилган эсада, Путин бир оғиз ҳам табриклаб қўймади… Куни кеча Путиннинг нималарни билиши, ҳақида ёзган эдик. Ўша позициямизда турамиз. Ва биз ҳам кутамиз.

Бу биринчиси бўлса, иккинчиси Трамп Москванинг яқин ўртоғи эди. Трамп даврида Россиянинг имкониятлари илгарига нисбатан икки ҳисса ошиб кетди. Дунёга бўлган тасири кучайди. АҚШ томонидан бу даврда айтиш мумкинки, жуда бўш санкциялар қўлланилди. Хуллас, ўтган тўрт йил, Россия учун Трамп сабаб ҳақиқатдан ҳам омадли келди. Байден эса… Украинадаги тўполонда Жо Байден бор эди. Унинг силлиқина кетиб қолганига нафақат амалдорлар балки оддий одамлар ҳам гувоҳ бўлганди. Шундоқ экан, биринчидан Путин Жо Байденнинг маслаҳатига зор эмас. Иккинчидан уни ашдаддий душмани деб билади. Учинчидан, бу сайлов жуда кўп нарсани очиб юборса керакки, Путин айнан шуни кутаётгандир, эҳтимол.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: